2022 йилнинг олти ойи давомида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига 1202 та даъво аризаси келиб тушган

Бу кўрсатгич  2021 йилнинг шу даврида 1387 тани ташкил этган, шундан, 958 (1108) та даъво ариза иш юритувига қабул қилинган; 54 (231) та даъво ариза қабул қилинмасдан қайтарилган; 9 (19) та даъво аризасини қабул қилиш рад этилган, 3 (1) та даъво аризаси тегишлилик бўйича бошқа иқтисодий судга юборилган.

Суд томонидан 2022 йилнинг биринчи ярми давомида 1122 (2021 йилда 1117) та иқтисодий ишлар кўриб ҳал этилган бўлиб, даъвогарлар фойдасига 59 млрд 624 млн 710 минг сўм ундириш тўғрисида, республика бюджетига 2 млрд 195 минг сўм давлат божи ундирилиши юзасидан суд ҳужжатлари қабул қилинган. Бундан ташқари, даъвогарлар томонидан республика бюджетига 51 млн 210 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланишига эришилди.

Ҳисобот мобайнида кўриб тамомланган ишлардан 799 (847) таси қаноатлантирилган, 51 (169) таси қаноатлантириш рад этилган, 21 (26) та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 4 (12) та иш бўйича иш юритиш тугатилган (шундан, 1 (2) та иш бўйича келишув битими тузилган).

Хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар даъвогарлигида 175 та ишлар кўрилган бўлиб, уларнинг фойдасига жами 4 млрд 406 млн 820 минг сўм ундирилди.

Шунингдек, суд томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилаётган сайёр учрашувлар, қонуний тушунтириш ва тарғиботларга қарамасдан уларнинг жавобгарлигидаги ишлар ҳам бир мунча ошган, яъни ҳисобот даврида улар жавобгарлигида 670 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган.

Эътиборли томонларидан яна бири тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб, судга прокуратура идоралари томонидан 14 та, фермерлар кенгаши томонидан 135 та даъво аризалар киритилган.

Тойлоқ туманида жойлашган субъектлар кўрилган ишларнинг 127 тасида – даъвогар, 143 тасида эса жавобгар сифатида иштирок этган.

Кўриб чиқилган жами ишларнинг барчаси (127)  (Тойлоқ тумани – даъвогар сифатида) қаноатлантирилган.

Ишларни кўриш давомида даъво аризаларнинг 142 таси (Тайлоқ тумани – жавобгар сифатида) қаноатлантирилган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган.

Иқтисодий ишларнинг 335 (77) таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич жами кўрилган ишларнинг 38,2 (36,8) фоизини ташкил қилади. Сайёр суд мажлисларининг 106 таси Тойлоқ туманида ўтказилган.

Мазкур давр мобайнида контрактация шартномаси юзасидан 505 (49) та, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан 256 (67) та,  бошқа асослар бўйича 6 (16) та, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 56 (45) та, кредит шартномаси юзасидан 71 (57) та, банкрот деб эътироф этиш юзасидан 17 (66) та, олди-сотди шартномаси юзасидан 6 (17) та, ижара шартномаси бўйича 6 (3) та, молиявий жарима қўллаш юзасидан 54 та (52) та, пудрат шартномаси бўйича 4 (5) та, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 20 (598) та, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 44 (129) та, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар юзасидан 16 (6) та, лизинг шартномаси 15 та, қарз шартномаси 5 (3) та, банк омонати ва ҳисоб варағи шартномаси юзасидан 4 та юк ташиш шартномаси 3 та, суғурта ҳамда воситачилик шартномалари бўйича 1 тадан, бошқа шартномалар бўйича эса 8 та  иш кўриб чиқилган.

Шунингдек, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил июндаги суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда бегиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан иқтисодий судларнинг одил судловни амалга ошириш, ҳамда ҳуқуқ тарғиботи фаолияти юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

  Суд томонидан туман ҳудудида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, суд томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни  “Тадбиркорлар куни”, ҳар шанба куни эса “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланиб, фуқаролар амалдаги карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда қабул қилиниб мурожаатларига жойида тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида даъво аризалари, илтимосномаларни, балки апелляция ва кассация шикоятларини ўз ҳоҳишларига кўра, exsud.sud.uz веб-сайти орқали электрон шаклда юборилиб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида 209 дан ортиқ даъво ариза (ариза)лар электрон шаклда тақдим этилган.

Иқтисодий низоларни кўриш жараёнида айбдор шахсларга нисбатан суд таъсир чоралари қўллаш тўғрисида ҳусусий ажрим ва тақдимномалар юборилиб, ижроси тўлиқ таъминланган.

Жумладан, мазкур давр ичида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан 22 (22) та суд таъсир чоралари қўлланилган. Жумладан, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 5 (3) та,  интизомий жавобгарликка тортиш бўйича 4 (8) та, моддий жавобгарликка тортиш юзасидан 7 (3) та, бошқа ҳолатлар бўйича 6 (8 ) та хусусий ажримлар чиқарилган.

   Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раҳбариятининг шахсий қабулида жами 13 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари оғзаки мурожаат этган бўлиб, улар томонидан келтирилган важлар раҳбарият томонидан тингланган ва мурожаат муаллифига жойида оғзаки тушунтириш берилган. Суд раҳбарияти томонидан мурожаатчиларнинг барчаси (12 та) сайёр қабулда қабул қилинган.

  Ушбу мурожаатларнинг  барчаси (13 та) бошқа масалалар юзасидан келиб тушган бўлса, суд ҳужжати ва суд ҳужжати ижроси   юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

 Раҳбариятнинг шахсий қабулига, суд ҳужжатини ўз вақтида ололмаётганлик юзасидан, ишни вақтида кўрмаётганлик юзасидан ва суд ходимларининг ҳатти-ҳаракати юзасидан мурожаат қилинмаган.

   Ушбу давр ичида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни тарғиб қилиш мақсадида аҳоли орасида ва ОАВда жами   65 (63) марта тарғибот ишлари амалга оширилган. Хусусан, ОАВда  30 (28) марта, жумладан, ТВ ва радиода 2 (5) та, газеталарда 13 (10) марта, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 15 (13) марта чиқишлар қилинган. Аҳоли ва турли ташкилот жамоалари иштирокида жами 35 (17) марта, жумладан 13 (9) марта маъруза, 18 (24) марта давра суҳбатлари, 2   (4) марта семинарлар ўтказилган.

Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.

                                                                   Ў.Мурадов,

Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди