2022 йилнинг 1-ярми давомида кўрилган 57 та жиноят ишларининг 30 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган

   Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 69 шахсга нисбатан 57 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, шундан 44 шахсга нисбатан 37 та жиноят иши бўйича айблов ҳукм чиқарилган, 25 шахсга нисбатан 20 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

   2022 йилнинг 1-ярми давомида айблов ҳукми чиқарилган 44 шахсдан 2 шахсга нисбатан жарима жазоси, 1 шахсга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 15 шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 6 шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси ва 20 шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Айблов ҳукми чиқарилган жиноят ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган 12 нафар шахсга нисбатан 11 та жиноят иши, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган 13 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши мавжуд.

  2022 йилнинг 1-ярми давомида кўрилган ишлардан 2 шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 1 шахс суд залидан қамоққа олинган. 25 нафар шахсга нисбатан 20 та жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66/1-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги туфайли тугатилган.

   Таҳлил қилинаётган даврда мазмунан кўрилган 57 та жиноят ишлари бўйича 69 шахслардан 5 шахсини аёл ва 1 шахсини 60 ёшдан ошган шахсни ташкил этган.

   Шунингдек 2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 5 нафар аёлга нисбатан 5 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, 4 нафар аёлга нисбатан 4 та жиноят иши бўйича айблов ҳукм чиқарилган ва 3 та аёлга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 1 та аёлга нисбатан озодликни чеклаши жазоси тайинланган ва 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66/1-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги туфайли тугатилган.

   2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 1 нафар 60 ёшдан ошган шахсга нисбатан 1 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66/1-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги туфайли тугатилган.

   Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан кўриб тамомланиб, ижро қилиш учун тегишлилиги бўйича мажбурий ижро бюроси бўлимларига жами 510.820.904 сўмлик 34 та ижро ҳужжати юборилган бўлиб, шу кунга қадар 182.661.327 сўмлик 10 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу жами ижрога қаратган ижро варақаларнинг 29,4 фоизини ташкил қилади. 115.387.180 сўмлик 22 та ижро ҳужжатлари қолдиқда қолмоқда.

   Шунинигдек 2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 972 шахсга нисбатан 793 та маъмурий иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, шундан 545 шахсга нисбатан 493 та маъмурий жазо қўлланилган, 427 шахсга нисбатан 300 та маъмурий иши ҳаракатдан тугатилган.

   2022 йилнинг 1-ярми давомида маъмурий жазо қўлланилган 545 шахсдан 384 шахсга нисбатан жарима жазоси, 158 шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

   Маъмурий жазо қўлланилган маъмурий ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилган 110 нафар шахсга нисбатан 82 та маъмурий иши ва 90 нафар шахсга нисбатан 89 та маъмурий иши қўшимча жазо чораси тайинланган.

  2022 йилнинг 1-ярми давомида кўрилган ишлардан 427 нафар шахсга нисбатан 300 та маъмурий ишлари кўриб тамомоланган бўлиб, шундан 163 нафар шахсга нисбатан 109 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 3 нафар шахсга нисбатан 2 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан, 6 нафар шахсга нисбатан 3 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 7-бандига асосан, 2 нафар шахсга нисбатан 2 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан ва 253 нафар шахсга нисбатан 184 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилган.

   Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан кўриб тамомланиб, ижро қилиш учун тегишлилиги бўйича мажбурий ижро бюроси бўлимларига жами 293.579.615 сўмлик 153 та ижро ҳужжати юборилган бўлиб, шу кунга қадар 56.721.765 сўмлик 41 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу жами ижрога қаратган ижро варақаларнинг 19,3 фоизини ташкил қилади. 236.857.850 сўмлик 112 та ижро ҳужжатлари қолдиқда қолмоқда.

   Жиноятларни содир этилиши тумандаги МФЙ ҳудудларига тақсимланганда “Хўжаюз”, “Боғизағон”, “Чароғбон” ва “Тепақишлоқ” МФЙларга 2 тадан, “Галаботир”, “Маданият”, “Ястепа”, “Сарибозор” ва “Нурафшон” МФЙларга 1 тадан тўғри келади.

  Туман судида кўрилган ишлар ва туман ИИБ томонидан берилган маълумотлар таҳлил қилинганида “Хўжаюз”, “Боғизағон”, “Чароғбон”, “Тепақишлоқ”, “Галаботир”, “Маданият”, “Ястепа”, “Сарибозор” “Нурафшон” МФЙларда жиноятчилик ошганлиги кўринади.

 

САНКЦИЯ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ КЎРИЛИШИ БЎЙИЧА

 

   Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 134 та санкция ва материаллар кўриб тамомланган бўлиб шуларнинг 124 таси қаноатлантирилган, 10 та материал рад этилган.

    Қаноатлантирилган материалларнинг 117 таси эркакларга, 7 таси аёлларга тегишли. 2022 йилнинг 1-ярми давомида 21 та санкция кўрилган бўлиб, 21 та қамоққа олиш юзасидан 21 таси қаноатлантирилган,  1 та шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома, 1 та шахсни почта-телеграф жўнатмаларини тўғрисидаги илтимоснома ва 1 та шахсни паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома лар бўлиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилган.

    Шунингдек, туман суди томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида 3 нафар шахсга нисбатан 3 та ахлоқ тузатиш ишлари жазосини оғирроқ жазога алмаштириш юзасидан, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та материал озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш юзасидан, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та материал шартли ҳукмни бекор қилиш юзасидан, 19 нафар шахсга нисбатан 19 та материал озодликни чеклаш жазоси жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан, 14 нафар шахсга нисбатан 14 та материал муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан, 24 нафар шахсга нисбатан24 та материал ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан, 6 нафар шахсга нисбатан 6 та материал судланганликни муддатидан илгари олиб ташланиши юзасидан, 12 нафар шахсга нисбатан 12 та материал сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш юзасидан,24 нафар шахсга нисбатан 24 та маъмурий назорат ўрнатиш материаллар кўриб тамомланган.

 

САЙЁР СУД МАЖЛИСЛАРИ, ЧИҚАРИЛГАН ХУСУСИЙ АЖРИМЛАР, ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ, ФУҚАРОЛАРНИ МУРОЖААТИ

 

Туман суди томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида кўрилган 57 та жиноят ишларининг 30 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, сайёр суд мажлисларида кўрилган ишлар умумий кўрилган ишларнинг 50,85 фоизини ташкил этади.

Жиноят ишлари судга келиб тушган кундан бошлаб қонунда белгиланган муддатда мазмунан кўрилган, ишни муддатини ўтказиб кўриш ҳолатлари эса мавжуд эмас.

Шунингдек, туман судининг йиллик иш режасида кўрсатилган тарғибот – ташвиқот ишлари текширилганда, 66 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқиш қилинган бўлиб, 5 та чиқиш телевидена орқали 2 та чиқиш радио орқали, 14 та чиқиш газеталар орқали ва қолган 45 та чиқиш веб-сайтлар орқали амалга оширилган, шунингдек 28 та давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб, 26 та давра суҳбати маҳалла фуқаролар йиғини биноларда ва 2 та давра суҳбати ўқув муассасаларида ўтказилган.

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида мазмунан кўрилган жиноят ишлари бўйича жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт – шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 44 та хусусий ажримлар чиқарилган ва ижро учун тегишли жойларга юборилган бўлиб, ушбу чиқарилган хусусий ажримлар умумий кўриб тамомланган жиноят ишларининг 74,58 фоизини ташкил этади.

2022 йилнинг 1-ярми давомида 72 нафар шахс судга мурожаат қилган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 68 таси ёзма мурожаат, 65 таси бевосита идорада. Ушбу мурожаатларнинг барчаси 56 таси қаноатлантирилган, қолган 15 тасига тушунтиришлар берилган.

 

   О.Аллаев,

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ

туман судининг раиси.                                                                              

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди