27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ҳурматли соҳа жонкуярлари!

   Авваламбор, Сиз азиз журналистларни, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.

   Буюк ва муқаддас Ватанимиз — мустақил Ўзбекистон бугун ўз мустақил йўли, ўз сўзи билан дунё ҳамжамияти орасида ўзига хос мустаҳкам нуфуз ҳамда мавқега эга.
   Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва   халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган қалам аҳлининг Ўзбекистон тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқ.

    Ҳурматли журналистлар!

   Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, дейман. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин.

  Барчангизга Ватанимиз равнақини, фарзандлар камолини кўриб яшаш насиб этсин.

Баҳодир БОБОНАЗАРОВ,
Тойлоқ туман ҳокими.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди