"Яшил йиллик” лойиҳаси доирасида семинар-ярмарка давом этмоқда.

  Тойлоқ туманидаги 4-сектор ҳудудида “Яшил йиллик” ҳаракати доирасида қаламчадан терак кўчати етиштириш, маҳаллаларда дарахт кўчати экиш ва парваришлаш бўйича семинар-ярмарка ўтказилди. Унда Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман сектор раҳбарлари  маҳалла раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.  
   Тадбирда узоқ йиллик тажрибага ега боғбонлар, туман ободонлаштириш бошкармаси бошлиғи  иштирокчиларга кўчат танлаш, уни тўғри экиш ва парваришлаш, суғориш, сув кам майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, боғ яратишда ота-боболаримиз тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтишди.


    Шунингдек, туман ҳокими Б.Бобоназаров ва 4-сектор раҳбари Ш.Шариповлар  “Яшил йиллик» лойиҳасини маҳаллаларда, хонадонларда кенг тарғиб этиш, ҳар бир фуқаронинг бу жараёнга фаол иштирокини таъминлашда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси ва тарғиботи муҳим эканлигини таъкидлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди