“3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Бугун “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, тегишли жамоат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги “Камронбек” базмгоҳида дастурхон атрофида йиғилишиб, туман Маданият ишлари бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Бабоназаров сўзга чиқиб, ногиронларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, уларга туман ҳокимлиги, миллий гвардия, Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган 15 дона ногиронлик аравачалари ва 200 нафар тадбир иштирокчиси бўлган ногиронларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Тадбирда иштирок эта олмаган 6 нафар ногиронларга яшаш хонадонларига борилиб, аҳволидан хабар олинди ва уларга ногиронлик аравачалари топширилди. Шу билан биргаликда, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тумандаги иккинчи жаҳон уруҳи қатнашчиси Асрор бобо Истамовнинг ҳам ҳонадонига борилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан табриклаб ахволидан хабар олинди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди