"Суд ва ёшлар" учрашуви

    Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар моҳиятини тарғиб қилиш бўйича ёшлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

   Бугун Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Н.Абулсаидов ва девонхона мудири Б.Маҳмадиёровлар томонидан Тойлоқ туманидаги 22-мактабда ёшлар билан “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

    Учрашув давомида маърузачилар томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

    Тадбир давомида бугунги ахборот асрида “интернет” халқаро ахборот тармоғида турли вайронкор ғояларни тарқатувчи веб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги, акс ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилиш мумкинлиги тўғрисида ҳам ахборот берилиб, бу бўйича муассаса раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тайёрланган профилактик материаллар ҳам топширилди.

    Тадбир якунида ёшлар томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди