Ўрай-Элипок маҳалласида “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбири бўлиб ўтди

    Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, маданият ва санъатни ривожлантириш, ахборот технологиялар бўйича кўникмаларини намойиш этиш ва спортни  оммалаштиришга қалаб, маҳалланинг уюшмаган ёшлари, 50-умумтаълим мактабининг “Амир Темур ворислари” жамоаси, Марказий ҳарбий округ Қўмондонлиги ҳарбий оркестри ва Миллий гвардия техникалари томонидан юриш марафони ўтказилди.

      Шундан сўнг ёшлар учун ҳратилган ушбу тадбир ёшларни бирлаштирди. 
    Дастарбий техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ҳарбий соҳага қизиқувчи йигит-қизлар ҳарбий аскарларидан қурол аслаҳалар ҳақида маълумотлар олишди. 
  Қолаверса, марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий оркестрлари томонидан ижро этилган куй иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

   Тадбирида иштирок этган туман ҳокими Б. Бобоназаров сўзга чиқиб, Ўрай-Элипок маҳалласи ёшларини, қолаверса, аҳолисини бугунги байрамона тадбир, шунингдек, Наврўз байрами билан қутлаб, эзгу тилаклар билдирди. У ўз сўзида юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллаши борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. 

     Шундан сўнг туман ҳокими ҳамда секторлар раҳбарлари тадбир майдонида ташкил этилган 5 та муҳим ташаббус ижросига қаратилаган тикувчилик, қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси, китобхонлик, рассомчилик ва спорт бурчаклари билан танишди.

   Тадбири доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда 9224 ҳарбий қисмнинг ёш аскарлари, Ўрай-Элипок маҳалласининг уюшмаган ёшлари ҳамда “Арсенал” жамоаси  “Ҳоким кубоги” учун беллашишди.  
    Мусобақа натижаларига кўра 9224-ҳарбий қисм аскарларидан тузилган жамоа 1-ўрин соҳиби бўлиб, кубокни қўлга киритган бўлса, маҳалла ёшлари 2-ўринни, “Арсенал” жамоаси 3-ўринни эгаллади.
     Ғолиб ва иштирокчилар туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди