"In vitro" лабораториясида 700 минг дона мевали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда

    Жомбой туманида «Боғбон» агрокомплексида ташкил қилинган “In vitro” лабораториясининг Тойлоқ туманидаги филиалида 1 гектар иссиқхонада мевали ва манзарали дарахт кўчатлари замонавий технологиялар асосида вегетатив усулда етиштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 10 та доимий ишчи ўрни яратилган бўлиб, лабораториянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 700  минг донагача пайвандтаг, пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради. 

     Хусусан, бу ерда ёнғоқ, бодом, шафтоли, ўрик, нок, гилос, беҳи ва хурмо каби мевали дарахтларнинг турли касаллик ва зараркунандалардан ҳоли бўлган ҳамда қурғоқчиликка чидамли, маҳаллий иқлим шароитига мос навлари, шунингдек, 1 гектар иссиқхонада турли хил гул кўчатлари етиштирилади.

   Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ш. Тоғаев мазкур лабораторияда бўлиб, иш жараёнлари, фаолияти билан яқиндан танишишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди