Мактабгача таълимда дидактика

   Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий мактабга таълим ташкилотлари тарбиячилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган дидактик материаллардан тўғри фойдаланиш, таълим самарадорлигини оширишда дидактик ўйинларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.  

   Семинар давомида мактабгача таълим ташкилотининг малакали тарбиячилар томинидан маҳорат дарслари ўтказилди. 
  Тадбир якунида Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида таълим-тарбия сифатини оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди