Тойлоқда дарахт кўчатини экиш бўйича семинар-ярмарка ташкил этилди

   

   Кўчат экиб боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган чақалоққа  атаб ерга ниҳол қадаган. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирлари давом этмоқда.

 

   Хусусан, бугун Тойлоқ туманидаги 1-сектор ҳудудида Яшил йиллик ҳаракати доирасида қаламчадан терак кўчати етиштириш, маҳаллаларда дарахт кўчати экиш ва парваришлаш бўйича семинар-ярмарка ўтказилди. Туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган семинарда 1-сектор ҳудудига қарашли маҳаллалар раислари, ёшлар етакчилари ҳама нуронийлар иштирок этишди.


 

   Тадбирда узоқ йиллик тажрибага эга фахрий боғбонлар ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Мусохон Тўраев иштирокчиларга кўчат танлаш, уни тўғри экиш ва парваришлаш, суғориш, сув кам майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, боғ яратишда ота-боболаримиз тажрибасидан фойдаланиш борасида керакли маълумотларни айтиб ўтишди.

   Шунингдек, яшил йиллик лойиҳасини маҳаллаларда , хонадонларда кенг тарғиб этиш, ҳар бир фуқаронинг бу жараёнга фаол иштирокини таъминлашда маҳалла раислари ва ёшлар етакчилариниинг ташаббуси ва тарғиботи муҳим эканлиги таъкидланди.

   Тойлоқ туманида баҳор мавсумида 469 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 433 минг дона кўчатлар экилди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Суратлар муаллифи А. Мирзаев.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди