Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Тойлоқ туманида сайёр қабул ўтказди

     Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Тойлоқ тумани “Шопўлот” МФЙ да сайёр қабул ўтказилди.

    Оммавий сайёр қабулда туман ҳокими Б. Бобоназаров, 3-сектор раҳбари Ш. Тоғаев, халқ қабулхонаси, вилоят ҳамда тумандаги тегишли ташкилот,идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

     Қабулда фуқаролардан турли масалаларга оид 54 та мурожаатлар келиб тушди.
12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

     Қабул сўнгида маҳалладаги ёш йигит-қизларга ID-карталари, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтар”да турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида зарурий асбоб-ускуналар тантанали равишда топширилди.


 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди