Навбаҳорда раҳбар ва ёшлар учрашди

  Тойлоқ туманидаги Навбаҳор маҳалласида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.   
   Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда 2-сектор раҳбари, туман прокурори А. Сайпиддиновлар иштирок этган учрашувда уюшмаган ёшларнинг муаммоларини тинглашди.     
    Учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан туман раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, ижроси бўйича аниқ жавоблар олишди. 
    Қабул давомида жами 10 мурожаат келиб тушди. Шундан 4 таси ижобий ҳал этилди, вақт талаб этиладиган  4 та мурожаат ижрога қаратилди, 2 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди