Маҳаллада Наврўз шодиёнаси 

    Замин узра кезаётган уйғониш ва шодлик нафаси Жалолобод маҳалласига ҳам ташриф буюрди. Маҳалла-кўй бирлашиб, байрам тадоригини кўришди. Маҳалла стадионида жой ҳозирланди. Моҳир ошпазлар эрта тонгдан ош дамлашга киришишди. Қиз-жувонлар, келину-қайноналар кўк сомса, бичак, қатлама-ю патиларни тоғорага солиб, байрамга отланишди.  

    Байрам дастуридан халқ ўйинлари, лапар-у ўланлар, келин салом, спорт мусобақалари ўрин олди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, қатнашчилар томонидан ижро этилган дилбар рақслар даврага байрамона руҳ бахш этди.
    Нуронийлар Наврўзи айём қутлуғ келиб, мамлакатимиз далаларида ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, келгуси йил яшариш ва янгиланиш тантаналарига тинчлик-фаровонликда етказишни сўраб, қўлларини дуога очишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди