Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Ўрай-Элипок маҳалласида ўтказилди

    Унда  Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров,  Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қ. Исмоилов,  туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Қабул давомида 21  нафар фуқаронинг турли масалаларга доир мурожаатлари тингланди ва уларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олинди. Аксарият мурожаатларга ҳуқуқий тушунча ва маслаҳат берилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижро учун мутасаддиларга бириктирилди.  
     Хусусан, уй-жой ҳамда болалар нафақасини олиш масаласи билан келган бир гуруҳ фуқароларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, бўлажак тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатиладиган бўлди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди