Ёшларнинг муаммолари ўрганилди

   Ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳар бир даврнинг энг муҳим масаласи сифатида қаралиб келинган ва бу жараён бугун ўзининг янги ривожланиш даврини бошидан ўтказмоқда. Айниқса, ёшлар бандлиги ва бу орқали уларнинг даромад топишларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда давлатимиз томонидан қатор амалий чоралар олиб борилмоқда. Аммо, бу борада талай муаммолар ҳам борки, уларни ҳал этиш бўйича масъул идора вакилларининг жонбозлиги ва ватанпарварлиги бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.
  Шу маънода айтганда айни кунларда Тойлоқ туманида сектор раҳбарлари ёшларнинг муаммоларини хонадонбай ўрганишмоқда. 
    Хусусан,  2-сектор раҳбари,  туман прокурори А. Сайпиддинов Беклар,  Хончорбоғ, Ворсин ва Маданият маҳаллаларида яшовчи ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилди.
     Мулоқот чоғида ёшларнинг муаммолари,  эҳтиёжлари ва шарт-шароитлари ўрганилиб, ёшлар дафтарига киритилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди