"Паролимпия ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз"

   

   Бугун Тойлоқ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Паралимпия ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз" шиори остида спорт фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий паролимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур спорт тадбири ўзига хослиги билан аҳамиятли бўлди.

     Туманимизнинг 50 та маҳаллаларидан келган 30 ёшгача бўлган имконияти чекланган йигит-қизлар спортнинг 8 тури бўйича куч ва маҳоратларини синаб кўришди.

     Тадбир майдонида ташкил этилган ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси, китоб ярмаркаси, қолаверса, рассомчилик бурчаги ҳаваскорлар ва томошабинлар билан гавжум бўлди.

   Мусобақанинг тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон миллий паролимпия қўмитаси вакили А. Мирзақулов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари барчани Наврўз байрами. Қолаверса, бугунги тадбир билан қутлади. Шундан сўнг спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда иштирокчиларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

    Тадбир туман маданият бўлими ходимларининг мусиқий дастурига уланиб кетди. Байрамона ва кўтаринки руҳда юқори савияда ўтказилган тадбир матонат эгаларининг ўзига бўлган ишончини яққол намоён этди. Уларнинг юз-кўзларида қувонч учқунлари чақнади.

   -Тадбир ташкилотчиларига ташаккуримни етказиб қўйинг, -дея бизга мурожаат қилди шопўлотлик Азиза Юнусова. – Кўнгли ярим фарзандларимизнинг юзларидаги қувончни кўриб, юрагим бир оз бўлса-да, таскин топди. Мана шундай тадбирлар кўпроқ бўлишини хоҳлар эдик.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди