Тойлоқда 59,5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиши эвазига 935 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

     Бу ҳақда бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди. Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Дилшод Умрзоқов ОАВ вакилларига туманда тўғридан-тўғри хорижий инвистицияларни жалб этиш ва инвистиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар хусусида маълумот бериб ўтди.

   Туманда 12 та корхона томонидан  59,5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиши эвазига 935 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жумладан:

  - "PET AGRO OIL" МЧЖ қўшма корхонаси Хитойнинг етакчи "Myande"  компаниясидан умумий қиймати 7 млн. АҚШ долларлик, шундан 5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кўринишида ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи асбоб ускуналар харид килинади. Натижада 25 та янги иш ўринлари яратилади.

   - Алюмин профил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Аминова Махсуда” О/К томонидан умумий қиймати 3,5 млн. АҚШ долларлик, шундан 3 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиши ҳисобига 120 та (3 сменада) янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Шунингдек,

   - туманда ташкил этилган Ургут эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) Тойлоқ филиалида амалга ошрилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳисобига
21,6 млн. АҚШ доллар ўзлаштирилади.

    Бундан ташқари, Тойлоқ туманида жорий йилда умумий қиймати 325 млрд. 825 млн. сўмлик, 78 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 714 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Жумладан:

  • Саноат йўналишида – 25 та лойиҳа. Умумий қиймати 259 млрд.
    446 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 496 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
  • Хизматлар соҳасида – 47 та лойиҳа.  Умумий қиймати 52 млрд. 894 млн. сўм маблағлар ўзлаштиришлиши ҳамда 168 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6 та лойиҳа. Умумий қиймати 13 млрд.
    486 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 50 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди