Фуқаролар мурожаати тингланди

    Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ечим топиш мақсадида Тойлоқ туманида ҳафтанинг ҳар шанба куни оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бундан ташқари, ҳар куни туман ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда.
  Хусусан, бугун ҳам туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров ўнга яқин фуқароларнинг турли масалалар борасидаги мурожаатларини тинглади. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамфикрликда уларга ижобий ечим топиш чораларини излади. Уй-жой олиш, болалар нафақаси тайинлаш борасидаги мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, муддат талаб этиладиганлари назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди