Коррупцияга қарши курашиш борасида туманда қандай ишлар амалга ошириляпти?

 

  Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, давлатни ич-ичидан емириб боради, халқ орасида норозилик кайфияти кучайишига олиб келади. Давлат ва жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топиши, барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиёти учун хавф солади. Шунинг боисдан ҳар қандай жамият учун ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан биридир.

 Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туманда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз юритилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиевнинг таъкидлашича ўтган йилда вилоят комиссияси томонидан тумандаги корхона ташкилот ва муассасаларни йиғган ҳолда 2 марта тарғибот тадбирлари ўтказилди.

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ҳамда 2021 йилнинг 22 апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда аҳоли орасида порахўрлик ва коррупция иллатларини олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб борувчи ишчи гуруҳ режа график асосида тумандаги 22 та ташкилотда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

   Шунингдак, туман Адлия бўлими, туман Прокуратураси, Халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва 2 та касб-ҳунар мактаблари ва коллежларининг маъсул ходимлари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш, профилактика ишларини кучайтириш, ушбу иллатни олдини олиш мақсадида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва аҳоли, жумладан, уюшмаган ёшлар ўртасида 850 га яқин кенг қамровли йиғилишлар, давра суҳбатлари ва тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

   Маҳаллаларда кенг аҳолини, шу жумладан, уюшмаган ёшларга коррупция жиноятининг қанчалик долзарб ва оғир жиноятлар турига киришини билдириш ва англатиш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Коррупцияга йўл йўқ” шиорлари остида 450 га яқин тарғибот тадбирлари ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

   Ўтган йил давомида комиссия аъзолари томонидан 12 марта туман “Қўшчинор” газетаси ва туман вебсайтларига тарғибот мартеаллари ва мақолалар элон қилинган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди