Глобаллашув. Ёшлар маънавияти. Мафкуравий иммунитет

 

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Дарҳақиқат, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир.

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Зиёдулла Авазов иштирокида “Таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

    Медиа-тадбир давомида мавзу юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

   -Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда,-дейди З. Авазов, - Бироқ, глобаллашув жараёнлари, ахборот технологиялари асри инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни, шу жумладан маънавий бузуқликни ҳам ёймоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятлар илдизларига болта урмоқда. Бу хавф ва таҳдидлар турли йўллар билан жамият ҳаёти, ёшлар қалбига кириб келишга ҳаракат қилмоқда. Шу боисдан, ёшларимизни турли ахборот хуружларидан асраш, ўзлигимизни англаш, миллийлигимизни сақлашга алоҳида эътибор қаратиб, ёшларни маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялашга бор имкониятларни ишга солмоқдамиз. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз.

   Бу борада Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этди. Ушбу қарор асосида ҳар бир умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди. Бугунги кунда уларнинг ишларини тизимли ташкил этиш, билим ва кўникмаларини ошириш борасида турли семинарлар ўтказиб келинмоқда.

 Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди