Давлат хизматчилари учун тиббий кўрик ташкил этилди

   Саломатлик — туман бойлик, деб бежизга айтилмаган. Дарҳақиқат, тана соғлом, руҳ тетик бўлса, ҳар қандай юмушни уддалаш ва муваффақиятли амалга ошириш, бахтли-саодатли турмуш кечириш мумкин. Бироқ, иш, оила, рўзғор ташвиши билан овора бўлиб ўз соғлигимизга ўз вақтида эътибор қарата олмаймиз. Оқибатда, бартараф этилиши мумкин бўлган касалликни ҳам жиддий тус олишига замин яратамиз.

    Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилаётган тиббий кўриклар ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз.
    Хусусан, бугун Тойлоқ тумани ҳокимлигининг барча ходимлари  туман тиббиёт бирлашмасида бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. 


    Мутахассис шифокорлар кўригидан ўтган ҳокимлик ходимлари тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида зарур тиббий маслаҳат ва тавсияларга эга бўлишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди