“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 7 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали (openbudget.uz) “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан туманимиздаги ечими маблағ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 106 та таклифлар қолдирилган эди. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-босқич давомида фуқаролар томонидан қолдирилган таклифларга тумандаги ишчи гуруҳ таркиби аъзоларининг тегишли хулосаларига асосланган ҳолда ишчи гуруҳи раиси томонидан 2021-йил 6-августдаги 1-сонли йиғилиш баёни тасдиқланди. Унга кўра 24 та таклифлар “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнига ўтказилди. 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 7 та таклиф ташаббускорлари (туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги шаклланган маблағга нисбатан) ғолиб деб топилди ва ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 1 млрд. 770 млн. 777 минг маблағ йўналтирилди.

Жумладан:

1-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Ўзбекистон МФЙ Қўрғон қишлоғида жойлашган қабристонга олиб борувчи 900 метр йўлга асфалт қоплама ётқизиш ҳамда ушбу 900 метр йўл четларида ўрнатилган симёғочларга 25 та кўча чироқлари ўрнатиш (900 метр кабел,  1 дона электро шит, хисоблагич) шунингдек ушбу манзилга 100 метр лоток ётқизиш.” мазмунидаги ғолиб таклифи(1410 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 553 млн. сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи 1070 метр масофага асфалт ётқизиш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун  482 млн. 947 минг 538 сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ ўтган 2021 йилнинг якунига кўра, яъни 1070 метр масофага тенг ички йўлга асфалт ётқизиш ҳамда 900 метр йўл четларида ўрнатилган симёғочларга 25 та кўча чироқлари ўрнатиш (900 метр кабел,  1 дона электро шит, хисоблагич)  ишлари тўлиқ якунланди ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шартномада назарда тутилган маблағлар тўлиқ тўлаб берилди;

2-ғолиб деб топилган таклиф, “Сачак МФЙдаги 2-МТТ биносини таъмирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (1272 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 157 млн. 189 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. 

3-ғолиб деб топилган таклиф: “Чорбоғтепа МФЙдаги  11-МТТ биносини тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (1175 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 266 млн. 931 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. 

4-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Адас МФЙдаги 31-МТТ биносини тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (950 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 205 млн. 400 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. 

5-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Ўзбекистон МФЙдаги 6-МТТ биносини тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (744 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 151 млн. 464 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. 

6-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Сариосиё МФЙдаги 22-МТТ биносини тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (650 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 107 млн. 711 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. 

7-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Янги ҳаёт МФЙдаги 29-МТТ биносини тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (638 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 307 млн. 939 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Шарнома шартларига мувофиқ ўтган 2021 йилнинг якунига кўра, яъни тумандаги 29 МТТни жорий таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилди ва буюртмачи ташкилот туман Мактабгача таълими бўлими томонидан бажарилган ишга нисбатан маблағ пудратчи ташкилотга тўлаб берилди. 

    Юқорида 7 та ғолиб таклифлар учун  тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан жами 1 млрд. 770 млн. 777 минг сўм маблағлар тегишли буюртмачи ташкилотларнинг махсус ҳисобрақамларига йўналтирилган бўлсада, лекин пудратчи ташкилотлар билан кўзда тутилган тадбирларни тўлиқ амалга ошириш ва якунлаш учун жами 1 млрд. 749 млн сўмга тенг шартномалар тузилишига эришилган. Булардан кўриниб турибдики, тузилган шартномаларга мувофиқ бўшаб қолган, яъни иқтисод қилинган жами  66 млн. 776 минг 500 сўмга тенг маблағлар туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайта тикланиши ва кейинги ўтказилиши кутилаётган ташаббусли бюджет жараёни учун кўзда тутилган.

Адҳам Шарипов,

туман молия бўлими бошлиғи.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди