Ҳарбий қимсда байрам тадбири

    "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни"  муносабати билан Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам тадбирида  иштирок этган туман ҳокими Б.  Бобоназаров,  секторлар раҳбарлари ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.  Авазовлар тўкин дастурхон атрофига йиғилган ҳарбий хизматчиларни байрам билан қутлаб, Ватан ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга ўзини бағишлаган мард ва жасур ўғлонларнинг давлатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида олиб бораётган хизматларини алоҳида эътироф этишди.
    Тадбир таниқли хонанда Отабек Муталхўжаев ҳамда туман маданият бўлими санъаткорлари иштирокидаги куй-кўшиқлар билан давом этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди