Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси ўзи ишини бошлади

   Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.Сессия кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши кўзда тутилган.

   1.Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022-йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

   2.Тойлоқ тумани жиноят суди, туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари раисларининг  2021-йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахборотлари тўғрисида.

   3.Туман Адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоровнинг 2021-йил давомида  “Туманда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти  ҳолати бўйича”  ахбороти   тўғрисида.

    4. Туманда 2022-йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини муҳокамаси тўғрисида.   

    5.Бошқа масалалар.

  Сессия иши туман ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри жонли эфир орқали узатилмоқда: https://www.facebook.com/Toyloqhokimligi/

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди