Фарғона вилоятининг Бағдод туманида 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Тойлоқ ОЗК вакиллари муносиб қатнашиб, 2 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритдилар. Жумладан, Х. Анваров ва Ф. Козимовлар шоҳсупанинг иккинчи, Х. Эшбеков учинчи поғонасидан жой олдилар.