Туманимизнинг Хўжаюз маҳалласида яшовчи Шаҳноза Хўжақулова уч нафар фарзанднинг онаси. Ўзи ва турмуш ўртоғи ишсизлиги сабабли у "Аёллар дафтари" га киритилган эди. Шаҳнозанинг қўлидан тикиш-бичиш ишлари келишини ҳисобга олиб, туман ҳокимлиги томонидан унга тикиш машинаси берилди.
Ўзини-ўзи банд қилган Шаҳноза бугун Тойлоқ 1-сон касб-ҳунар мактабида ўқиб, тикувчилик бўйича маҳоратини янада оширмоқда.
-Кейинги йилларда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Темир, аёллар ва ёшлар дафтари бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётганига ўзим гувоҳи бўлиб турибман. Бундай юксак ғамхўрликдан миннатдормиз, - дейди қаҳрамонимиз.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.