Ёшлар учун галаконцерт ташкил этилди

  Туман марказий ўйингоҳида “Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.
  Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалда туманимизнинг барча қатламдаги ёшлари фаол иштирок этишда. Тадбир аввалида, ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ёш спортчилар туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 


    Тадбир турли кўнгилочар шоулар, спортчи ва ҳарбий аскарларнинг чиқишлари билан давом этди.         Вилоятимиз, қолаверса, туманимизнинг хушовоз хонандалари томонидан тақдим этилган галаконцерт ёшларга хушкайфият улашди. Томошабинлар рақсга тушиб, мароқли дам олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди