“Ташаббус-2021” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови иқтисодиётнинг турли йўналишларида юқори натижаларга эришаётган тадбиркорлар, ҳунармандлар тажрибасини кенг ёйиш, улар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

   Шу боисдан мазкур тадбир Ўзбекистон халқининг бунёдкорлик салоҳияти, ҳаётини янада яхшилаш ва фаровон этиш йўлидаги эзгу интилишларининг ёрқин ифодаси  бўлмоқда.

    Бу йил ҳам танловнинг туман  босқичи ташкил этилиб, уларда энг яхши ишбилармонлар, ҳунарманд ва фермер хўжаликлари раҳбарлари саралаб олинди.

    Бугун туман ҳокимлигида мазкур танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган туман ҳокими Б. Бабоназаров илғор тадбиркор ва ишбилармонларни ютуқ билан қутлаб, қимматбаҳо совғаларини топширди.

  Кўрик-танловнинг туман босқичида “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Гулноза Асламова, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида “Худойбердиев Озод Шодиқулович” фермер хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” “Сайқал инвест стил” масъулияти чекланган жамияти, саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” “Экспорт жама стил” оилавий корхонаси ҳамда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида “Дент планет” хусусий корхонаси  ғолибликни қўлга киритиб, «Ташаббус-2021» республика кўрик-танловининг вилоят босқичига  йўлланмани қўлга киритишди.

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди