Туман ҳокими Муҳриддинга музлатгич совға қилди

   Бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган таллиоталик Муҳриддин Назаров ҳаёт синовлари олдида бош эгиб, таслим бўлишни истамайди. Ўзи мустақил ҳаракат қила олмасада, оила аъзоларининг, айниқса, фарзандининг келажаги учун қайғуради ва шу мақсад сари интилади. Ўзи ясаган ногиронлик аравачасига ўтириб, мавсумга қараб турли маҳсулотлар сотиб, рўзғор тебратади. 
   Айни жазирама кунларда қаҳрамонимиз музқаймоқ савдосини йўлга қўйган. Бироқ, уни бир муаммо қийнар эди. Ортиб қолган музқаймоқларини сақлаш учун шароити етарли эмас эди. Шунда у туман ҳокимининг сайёр қабулига келиб, тадбиркорлик қилиш учун музлатгич сўраб, мурожаат қилди. 
   Ваъда қилинган кунда эса туман ҳокими Б.Бабоназаров Муҳриддинга музқаймоқ ва салқин ичимликлар сақлаш учун музлатгич совға қилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди