Навзандак ҳамда Ястепа қишлоқларида қандай ўзгаришлар бўлади?

  Маълумки Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги Фармонига асосан мамлакатимиз ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилмоқда. Дастурнинг мақсади қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-трнаспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш ҳисобланади.

    Айни кунларда Тойлоқ туманидаги Навзандак ҳамда Ясситепа қишлоғи “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида ободонлаштирилмоқда.    

  Дастлабки хисоб-китоблар асосида қишлоқда олиб бориладиган чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

   Унга кўра, 2 та қишлоқда 26 млрд 377 млн сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобига 2 та (27, 28) умумтаълим мактаблари, 2 та (35 ва янги) мактабгача таълим ташкилоти, 1 та (Навзандак) қишлоқ врачлик пункти таъмирланади.

   Жами 16,0 км, шундан 6,0 км асфальт йўллар, 10,0 км шағал қопламали йўллар, 3,0 км пиёдалар йўлакларини қуриш, 72 та тунги ёритиш устунлари ўрнатиш, 4 та ичимлик суви иншоотини реконструкция қилиш, 8,0 км сув тармоқларини тортиш, 2 та янги трансформатор ўрнатиш, 13 та трансформаторларни таъмирлаш, 120 та янги бетон устунлар ўрнатиш ва 4,2 км янги ҳаво тармоғи тортиш, 40 та электр устунлари,  20,0 км электр тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, дастур доирасида  230 дона суюлтирилган газ баллонлар етказиб бериш, 2 та маҳалла биносини таъмирлаш, дарахт кўчатлари экиш, гулзорлар ташкил этиш, 172 метр тўсиқ девор қуриш, 870 метр тўсиқ деворларни таъмирлаш, 2 та автобекат ҳамда 12 та бозор инфратузилма объектларини, жумладан, 2 та ҳаммом, 2 та савдо мажмуаси, 2 та сарторошхона, 2 та этикдўзлик ва 2 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари, 2 та тикувчилик цехи қуриш тадбирлари белгиланган бўлиб, барча йўналишлар бўйича қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши бўйича таклифлар киритилган.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш борасида Ястепа ҳамда Навзандак маҳаллларида туман ҳокими ҳамда секторлар раҳбаралари бошчилигида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди