Тойлоқда йил якунига қадар 75,5 км оптик толали алоқа линиялари ўрнатилади  

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079 сонли фармонига асосан 2020 — 2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 19 мингтагача кўпайтириш, туман ҳудудида  2021 йил якунига қадар 75,5 км оптик толали алоқа линияларини ётқизиш орқали жами 419.6 км га етказилади.

  Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 125 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади. Туман бўйича FTTx технологияси асосида ишловчи кенг полосали Интернет портлар сони  2020 йил якуни билан 4.4 мингта етказилган булилиб, 2021 йил якунига қадар 7.1 мингга оширилади. GPON технологияси асосида ишловчи кенг полосали Интернет портлар сонини 10.8 мингдан  2021 йил якуни билан 19 мингтага оширилади.

   Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда тумандаги 60 та мактаб, 42 та мактабгача таъли ташкилотлари, 24 та соғлиқни сақлаш ва 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ишлари олиб борилади.

   Бугунги кунга қадар тцумандаги 31 та умумтаълим мактабларида ички локал сет тармоқлари ўрнатилган.

   Рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/сдан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.

 

  О.Мутавалиев,

     Тойлоқ туман телекоммуникация боғланмаси бошлиғи.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди