Ер ҳеч кимга сотилмаган

Расмий муносабат

  Яқинда ижтимоий тармоқларда Тойлоқ тумани Ворсин маҳалласидаги ерни соя экамиз деб, битта бойга бериб юборишгани,  ҳозирда макка экишаётгани,  6-7 хўжалик бекор қолгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.

   Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

    Видеода акс этган 1,2 га ер майдони Ворсин агрофирмасига қарашли “Аввалбой-Оламгир нур барака” фермер хўжалигига тегишли бўлиб, жами 12 га майдон ток-боғдан иборат. Мазкур боғ “Аввалбой-Оламгир нур барака”  фермер хўжалиги раиси Мурод Очиловнинг қариндошлари 15-20 сотихдан бўлиб олишган ва ички шартнома асосида фаолият юритишган. Ижарачилар шартнома шартларини бажармаганлиги, давлат режасини топширмаганлиги, токзорни қаровсиз қолдирганлиги сабабли ички ижара шартнома бекор қилинган. Бундан ғазабланган фермернинг қариндошлари қиш ойларида суратга олинган эски, ўзаро оилавий жанжалнинг видеосини топиб, тагига “Ерни соя экамиз деб, битта бойга бериб юборишди,  ҳозирда маккажўхори экишаяпти” деган  ёлғон маълумотни ёзиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.

   Аслида мазкур 1,2 га ер майдони “Аввалбой-Оламгир нур барака” фермер хўжалигига тегишли бўлиб, ҳеч кимга сотиб юборилмаган. Боғнинг эскилиги ва ҳосилдорликнинг пастлиги туфайли токзор очиқ майдонга айлантирилган.

  Ҳозирги кунда мазкур ерга кунгабоқар уруғи экилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди