Тойлоқда йил якунига қадар болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 71 фоизга етказилади.

   Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан республикамизда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда.

  Хўш, тизим олдига қўйилаётган шу каби вазифаларни тўлақонли бажариш, амалий натижаларни янада мустаҳкамлаш йўлида туманимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Туманимизда мактабгача таълим-тарбия тизими қандай?

  Ушбу саволларга бугун бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида батафсил маълумот берилди. Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров, секторлар раҳбарлари, масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, мактабгача таълим тизими ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган очиқ мулоқот Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан имзоланган медиа-режага мувофиқ ўтказилди.

  Бугунги кунда туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 146 та мактабгача таълим ташкилотилари мавжуд бўлиб, шундан 43 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат хусусий шерикчиликдаги мактабгача таълим ташкилоти, 98 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади.

 Ушбу мактабгача таълим ташкилотларида 2020-2021 ўқув йилида 10338 нафар тарбияланувчи тарбияланмоқда.

    Тадбирда ёш авлодга замон талаблари асосида билим бериш учун, табиийки, ўқитувчи-педагоглар малакаси ва маҳорати юксак бўлмоғи лозим. Айниқса, бугун ёшлар жуда илғор фикрламоқда. Дарсларни уларнинг талабига мос,  юқори даражада ташкил этиш учун ўқитувчи мунтазам равишда ҳар бир машғулотга алоҳида тайёргарлик кўриши зарур. Шу нуқтаи назардан, халқ таълими тизимига янги ва замонавий таълим технологияларини, ўқув дастурларини жорий этиш билан бирга, педагогларнинг касбий маҳоратини изчил ошириб бориш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

    Давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилганлигига қарамай мактабгача таълим тизимида камчиликлар кўзга  ташланаётганлиги, тизимда ишни тўғри ташкил этмаслик, айрим раҳбарларда савия ва малака етишмаслиги, бюрократия, лоқайдлик ва бепарволик каби нуқсонлар кўзга ташланаётганлиги таъкидланди.

   Шунингдек, туман ҳокими 2021 йилда тадбиркор Раупов Лазиз томонидан Қўрғонча МФЙ “Premium buildings MCHJ” номли 75 ўринли Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди. Қолаверса, жорий йилда инвеститция дастури асосида 21-МТТ   4 350,0 млн. сўмлик, 43-МТТ  3 480,0 млн. сўмлик қийматда реконструкция ишлари амалга оширилади. “Обод қишлоқ 2021” давлат дастури доирасида Навзвндвк МФЙда янги давлат МТТ қурилиши ва 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниши  ҳамда жорий йилда туманда 8 та боғчаларни жорий таъмирлаш режалаштирилган.

  Бундан ташқари, туманда яна  50 та оилавий НМТТ ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 9 та оилавий НМТТ ташкилоти ҳужжатлари тайёрланган, қолган 41 та ташаббускор тадбиркорларнинг ҳужжатлари ҳам тайёрланмоқда. Бугунги кунда 59 фоиз болалар мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган бўлиб, йил якунига қадар бу кўрсатгич  71 фоизга етказилиши кўзда тутилган.

    Тадбир иштирокчилари соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, педагогларнинг билим ва малакасини ошириш, педагоглар ўртасида намунали мактабгача таълим ташкилотлари мисолида ўқув-семинарлар ташкил этиш борасида ўз таклиф ва фикрларини билдиришди.  

      Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.          

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди