Обод қишлоқ: Одамларининг қалби обод, маданияти ҳам юксак бўлади

    Бугун Ўзбекистон Республикаси  Бош прокурорининг ўринбосари А.Мавлонов, Самарқанд вилоят прокурори Р. Машариповлар Тойлоқ  туманида бўлиб, «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида амалга  оширилаётган ишлар жараёни билан танишди.
      Белгиланган режа асосида ишларнинг ташкил қилинганлиги ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасида туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров ҳамда сектор раҳбарлари маълумот бериб ўтишди. Маҳалла нуронийлари самимий суҳбат давомида амалга оширилаётган ишлардан мамнун эканликларини билдирдилар. Бош прокурор ўринбосари фойдаланишга тайёр бўлган «Ястепа жомеъ масжиди» биносида бўлиб,  кексалар дуосини олдилар.

     Суҳбат давомида нуронийлар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланиши, лой ва чанг кўчалар асфальт,  симёғочлар бетон устунларга алмашганлигидан мамнунликларини, давлатимиз раҳбарининг  меҳрини ҳис қилаётганликларини самимий сўзлари билан билдиришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди