Фахрийлардан дуо олинди

   Юртимизда ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида хизмат килган ҳамюртларимиз ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш анъана тусига айланиб қолган.
54-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам бу одатни давом эттириб, кўп йиллар давомида мактабда фаолият юритиб, юзлаб шогирдларининг меҳри-муҳаббатига сазовар бўлган устоз Нодира опа Муродова ва  Қобил бобо Каримов хонадонига боришди.
Узок йиллар давомида қўшни қишлоқнинг ўғил-қизларига таълим-тарбия бериб, ҳузур олган Нодира опа ўқитувчилик ҳам шарафли, ҳам масъулияти касб эканлиги ҳақида, кундан кунга соҳа ходимларининг обрў-эътибори ошаётганлигини фахрланиб гапирди. «Мактабга келдингизми, фақат билим олинг, вақтингизни беҳуда сарфламанг, вақт сизни кутиб ўтирмайди, ҳаммасига улгуриш керак», дея ўқувчиларга насиҳат қилди у. 
   Ўқувчилар томонидан устозларни улуғловчи дил сўзлари айтилди ва фахрийларимизнинг дуолари  олинди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди