Қишлоқ қиёфаси ўзгармоқда

 

  Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури асосида чекка ҳудуларнинг ободонлаштирилаётгани аҳоли кайфиятига ижобий таъсир қилиш билан бирга кишиларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончи тобора ортиб бормоқда.

    Тойлоқ туманида “Обод қишлоқ” дастури асосида ободонлаштирилаётган навбатдаги маҳалла Навзандак ва Ясситепа қишлоқлари бўлиб, бугунги кунда бу ҳудудларда иш қизғин давом этмоқда. Кунлик бажарилаётган иш кўлами ва сифати билан танишиш мақсадида туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари мазкур маҳаллаларда бўлишди.

  Туман раҳбари Навзандак қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штабида яратилган шароитлар билан танишди ва галдаги вазифалар муҳокама этилди.

   Дастур доирасида Ясситепа маҳалласида бажарилган ишлар кўлами анча сезила бошлади. Ички хўжалик йўлларига тош-шағал тўшаб текислаш, жомеъ масжидини таъмирлаш, симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, масжид йўлига асфальт ётқизиш каби юмушлар соҳа ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Аҳоли эса ўз хонадонларини ободонлаштириш, томорқа маданиятига эътибор қаратиш, уй фасадларини таъмирлаш каби юмушлар билан банд.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди