Ҳоким ёшлар билан учрашди

 

  Бугун туман маданият марказининг капитал таъмирланган янги қиёфадаги биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Инагамов Аловитдин, туман секторлари ҳамда туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирlа “Ёшлар дафтари”даги фуқароларнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

  Туман ҳокими Б. Бабоназаров мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эканлигини таъкидлаб ўтди.

     Шундан сўнг маҳаллалардан келган ёшлар ўзларининг келажакдаги режалари, мақсад ва орзулари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапиришди. Жумладан: Жумабозор маҳалласида яшовчи Севинч Эргашева қишлоқда кутубхона очиш нияти борлигини, кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш учун банкдан кредит олишда ёрдам беришларини сўраб, мурожаат қилди. Унга жавобан туман ҳокими Б. Бобоназаров ёшлар учун, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди. Шунингдек вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А. Инагамов Севинчнинг бўлажак кутубхонаси учун 100 та китоб совға қилишини маълум қилди.

   Шунингдек, ёшлардан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар юзасидан жами 22 та мурожаатлар келиб тушди.

   Учрашувда “Ёшлар дафтари”да турган 20 нафар фуқароларга пайвандлаш ускунаси ҳамда карчер аппарати берилди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди