Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосда ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш вазифаси кун тартибидаги асосий масалалардан бири сифатида турибди.
Шу сабабли Тойлоқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б. Бабоназаров сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, туман раҳбари бугун Ғўлба, Чорбоғтепа, Нуроний, Галаботир, Тараққиёт маҳалларидаги темир, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларнинг хонадонига борди. Уларнинг дарду-ташвишларини тинглади. Сектор раҳбари аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди.
Қолаверса, туман ҳокими маҳалла биноларидаги шарт-шароитлар билан танишди. Маҳалла раислари билан маҳаллабай ишлаш тизими борасида суҳбатлашишди.
Нигина РАҲМАТОВА.