Маҳаллабай ишлаш тизими амалда

  Бугун жойларда “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. 
  Шу маънода айтганда бугун Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров фуқаро М. Ҳикматова томонидан йўлланган мурожаатни ўрганиш ва масалага ойдинлик киритиш мақсадида Илмобод маҳалласида бўлди. М. Ҳикматова билан суҳбатлашиб, унинг дардини тинглади, яшаш шароити билан танишди. 
  Ноқонуний қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжати ҳамда уй таъмири учун моддий ёрдам сўраган М. Ҳикматованинг 10 сотихдан ортиқ томорқаси қаровсиз ётганини кўрган туман раҳбари ерни ҳайдатиб, кўчат олиб беришини, уй учун шифер ҳам олиб беришини маълум қилди. Бироқ ноқонуний қурилмалар учун ҳужжат қилиб беролмаслигини таъкидлаб, мурожаатчига ҳуқуқий тушунча берди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.  
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди