“Шум бола” ўқувчилар талқинида

 

   Китоб – инсоннинг содиқ дўсти, фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, турли тадбирлар ўтказилмоқда.
    Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Тойлоқ туманидаги 15-умумтаълим мактабида ўтказилди.  Тадбир Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссасига бағишланди. Унда мактаб ўқувчилари турли ҳангомаларга бой бўлган мазкур қисса асосида саҳналаштирилган чиқишлари билан иштирок этишди. 
    Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар қиссанинг мазмун-моҳияти, ундаги ичакузди сюжетлар замирида даврнинг жиддий муаммолари, оғриқли нуқталари, ёзувчи ўзи яшаган даврнинг қиёфасини, маҳаллалардаги ҳаёт тарзини, иш ва ишсизлик, қашшоқлар ва бойлар ҳаётини мароқ билан тасвирлагани ҳақида сўзлаб беришди. 

Нигина РАҲМАТОВА.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди