Фермер даласида иш қизғин

   Айни паллада далаларда иш қизғин. Ҳар йилгидан мўл ҳосил олишни мақсад қилган фермер ва деҳқонларнинг саъй-ҳаракатлари суратларда ҳам ўз ифодасини топган.
 Юртимизда деҳқону фермерларнинг қадри, ҳурмат-эътибори кундан-кунга ошаяпти. Уларга ҳукуматимиз томонидан қулай шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб бериляпти. Фермерларимиз ҳам бунга жавобан ўз меҳнатлари билан муносиб жавоб қайтаришмоқда.
   Ғалладан мўл ҳосил олишни ният қилган туманимиздаги барча омилкорлар айни дамда ғаллазорларга турли касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиб, озуқа билан тўйинтирмоқда.  Сабзавот экинлари учун ажратилган ер майдонларини экиш жараёнига тайёрлаш, маҳаллий ўғит чиқариш, сув йўлларини тартибга келтириш каби юмушлар якдиллик билан бажарилмоқда.

Нигина РАҲМАТОВА.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди