Тойлоқда  жорий йилда 43 та қишлоқнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 61,1 млрд сўмлик ишлар бажарилади

   Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида туман ҳокими журналистларга шу ҳақда маълумот берди.

    Жумладан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 2 та қишлоқ танлаб олинган бўлиб, мазкур қишлоқларда “Темир дафтар”га
24 та оила (тумандаги улуши –0,01 фоиз), “Аёллар дафтари”га 35 нафар аёллар (улуши – 0,01 фоиз) ва “Ёшлар дафтари”га 30 нафар ёшлар (улуши – 0,01 фоиз) киритилган.

    Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, туман  бўйича 4 та оғир қишлоқ аниқланган.

  Юқоридагиларга асосан, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

   1.Ички йўлларни яхшилаш (14,14 млрд сўм) доирасида 34 та қишлоқда жами 45,2 км йўллар таъмирланади, жумладан, 35,2 км йўлда асфальтбетон ва 10,0 км тупроқ йўлда шағал ётқизилади. Натижада, тумандаги 5,7 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланади.

    2.Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш (3,0 млрд сўм) бўйича 12 та қишлоқда жами 18,0 км тармоқ ҳамда 3 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади. Натижада, 25,5 минг нафар аҳолининг (2,7 мингта оила) ичимлик суви таъминоти яхшиланади.                

    3.Электр таъминотини яхшилаш (5,78 млрд сўм) бўйича жами 61,0 км электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 21 та трансформатор ўрнатилади ва алмаштирилади, 1201 та таянч ускуналари ҳолати яхшиланади. Натижада, 37 та қишлоқ аҳолисига
(25,1 минг нафар) электр энергияси барқарор етказиб берилади.
     4.Газ таъминотини яхшилаш (0,32 млрд сўм) бўйича жами 2,0 км
газ тармоқлари ҳамда 2 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади, аҳолига
617 та газ баллони етказиб берилади. Натижада, 9 та қишлоқ аҳолисининг (12,3 минг нафар) газ таъминоти яхшиланади.

    5.Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (22,9 млрд сўм) доирасида 5 та қишлоқда 4 та боғча, 3 та қишлоқда 3 та мактаб, 1 та қишлоқда 1 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. Натижада, 2,0 минг нафар аҳолига таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ошади.

     6.Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш
(2,0 млрд сўм)
бўйича 2 та маҳалла биноси қурилади ва таъмирланади.

   7.Транспорт (60 млн сўм) ва чиқиндилар билан ишлаш (49,0 млн сўм) инфратузилмасини яхшилаш доирасида 2 та автобекат қурилиб, таъмирланади, 2 та қишлоқда 14 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилади.

     8.Ҳудудларни ободонлаштириш (0,81 млрд сўм) доирасида
2 та қишлоқда жами 3 км пиёдалар йўлакчаси қурилади
ва таъмирланади, 74 дона тунги ёритиш тизими яхшиланади ҳамда жойларда жами 600 туп дарахт экилади.

    9.Туман марказининг архитектура қиёфасини яхшилаш (5,5 млрд сўм) доирасида 6,0 км пиёдалар йўлакчаси, 6,0 км велосипед йўлаклари, 0,9 км ирригация тармоқларида қурилиш-таъмилаш ишлари бажарилади, жами 7329 туп дарахт ва гул кўчатлари экилади.

   10. Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш (150 млн сўм) бўйича 5 та қишлоқда жами 5 та спорт майдончаси (“ворк-аут”) ташкил этилади. Натижада, 0,9 минг нафар аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилади.

    11.Уй-жой фондини ривожлантириш (5,99 млрд сўм) бўйича 2 та қишлоқда жами 290 та якка тартибдаги уй-жой таъмирланади. Натижада, 1,45 минг  нафар аҳолининг уй-жой шароити яхшиланади.

    12.Ҳудуддаги 1 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш (271 млн сўм) доирасида 0,1 км йўл инфратузилмаси яратилади.

   13.Умуман олганда, жорий йил 1 октябрга қадар 24,83 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади. Бунда, уларни молиялаштиришга:

а) республика бюджетидан – 8,23 млрд сўм (33,3 фоиз);

б) маҳаллий бюджетдан – 9,73 млрд сўм (39,2 фоиз);

в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 651,9 млн сўм (2,6 фоиз);

г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 6,17 млрд сўм (24,9 фоиз);

йўналтирилади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди