Тойлоқда озиқ-овқат хавфсизлиги борасида муаммо йўқ

   Ижтимоий тармоқларда  Тойлоқ туманининг Навзандак маҳалласида яшовчи аҳолига карантин эълон қилинганидан  бери  140 минг сўмдан сотилаётган ун маҳсулотлари етмай қолаётганлиги, ун етмаганлар тақдирга тан бераётгани, бозорларда эса  Жомбой уни 220-230 минг сўм атрофида сотилаётгани иддао қилинган хабар тарқалди. 
   Тойлоқ туман  мутасаддилари томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида олиб борилган тадбирлар давомида маълум бўлишича,  Навзандак маҳалласида 566  оилада  3436 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳар ойда киши бошига 3 кг дан, жами 10.5 тонна ун тарқатиш белгилаб қўйилган. Ушбу маҳаллага тумандаги “Мартаба-СМ”  хусусий корхонаси томонидан туман ҳокимининг буйруғи билан белгиланган навбат асосида 1 кг. унни 2.800 сўмдан (бир қоп ун 140 минг сўм) сотиб келмоқда. 
   Бундан ташқари, 5 та деҳқон бозорида туман ДСИ ва ИЖКК департаменти туман бўлимининг назорати остида Қозоғистон Республикасидан импорт килинган ун  якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тегишли рухсатномалар асосида 220-230 минг сўмдан сотилаяпти. 
   Қолаверса,  “Жомбойдон” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотларининг тумандаги деҳқон бозорларда сотилишини олдини олиш, яъни, асосан аҳолига тарқатиш борасида туман ДСИ ва ИЖКК департаменти туман бўлими ходимлари томонидан доимий равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди