Туманда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
15.12.2017 - 15:34Тумандаги Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 2017 йилнинг 15 декабрь куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Мазкур меҳнат ярмаркисида тумандаги 100 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 170 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўрни ҳамда ажартилган квота иш ўринлари билан иштирок этишди.