Янгиликлар

Туманнинг Жумабозорда маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Халқ қабулхонаси Самарқанд вилояти бўлими, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва тумандаги судлар билан ҳамкорликда туманнинг Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинида кўчма сайёр қабули ташкил этилди.

“ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ-ХОТИРА МУҚАДДАС!”

Бугун  9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан туманнинг Боғизағон маҳалласида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари, иккинчи жаҳон уруши ва уруш орти меҳнат фронти фахрийлари, маҳаллий аҳоли вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Нурли йўл маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Б.Садуллаев Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилганлигини, дастур ижроси юзасидан маҳалланинг йўли таъмирланиб, асфалт қилинганлигини, туман ҳокимлиги томонидан дастур доирасида ҳудуддаги умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси ва қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш ишларида амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди