Коронавируснинг бозорларга таъсири - нархлар ва захиралар ҳақида
18.03.2020 - 12:33Бутун дунёни хавотирга солаётган коронавирус касаллигининг мамлакатимизга кириб келиши аҳолининг тинчини бузди. Илк бемор аниқланганлиги ҳамда таълим муассасаларида карантин ҳолати эълон қилинганлигини эшитиб, хавотир ва саросимага тушган аҳоли ўзини савдо нуқталарига урди, одатдагидан кўп маҳсулот сотиб олишга ошиқди.