Томорқа – кони фойда
20.04.2020 - 11:55Туманимиз аҳолиси зич жойлашган. Шу боис хонадонлардаги томорқа ер майдонларининг бир қаричи ҳам бўш турмайди. Еримиз сувли ва унумдор. Шундай бўлсада миришкорлар турли усулларни қўллаб, кўпроқ даромад олиш пайидан бўладилар. Бироқ шундай оилалар ҳам борки, бунинг акси. Уларнинг ҳовлисига кирсангиз, бўш ва қаровсиз ётган томорқани кўриб, таъбингиз хира тортади.