Тойлоқда чиқиндилар муаммоси қандай бартараф этилмоқда?
24.03.2022 - 17:51Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида шу хусусида сўз юритилди. Журналист ва блогерлар шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Феруз Нажмиддинов мавзу юзасидан маълумот берди.