"In vitro" лабораториясида 700 минг дона мевали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда
11.04.2022 - 11:52Жомбой туманида «Боғбон» агрокомплексида ташкил қилинган “In vitro” лабораториясининг Тойлоқ туманидаги филиалида 1 гектар иссиқхонада мевали ва манзарали дарахт кўчатлари замонавий технологиялар асосида вегетатив усулда етиштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 10 та доимий ишчи ўрни яратилган бўлиб, лабораториянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 700 минг донагача пайвандтаг, пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради.