МАКТАБЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
22.09.2022 - 14:35 Тойлоқ туман ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог Ф. Суръатов 44-39-умумтаълим мактабларида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирларини ўтказди. Бунда мактаб масъуллари, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида турли иллатларнинг оқибатлари батафсил тушунтирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир профилактик тарғиботлар олиб борилди. Шунингдек, фирибгарлик, ўғирлик ва кибержиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслик йўллари тушунтирилди.